Саакашвили мухолифат билан учрашишга рози

Грузия президенти маъмуриятига кўра, Михаил Саакашвили душанба куни мухолифат вакиллари билан учрашишга рози бўлган.

Мухолифат вакилларидан бири Тинатин Хидашели бир ойдан бери давом этаётган сиёсий қарама-қаршиликни ҳал этишга бағишланадиган учрашувда мухолифатнинг тўрт етакчиси иштирок этишини маълум қилди.

Президент Саакашвилининг истеъфоси талаб қилинган намойишлар 9 апрелдан бери давом этмоқда, шанба куни бу намойишларга яна минглаб одамлар қўшилди.