Қирғизистонликлар Туркияга визасиз боради

Қирғизистон бош вазири Атамбаевнинг Туркияга қиладиган расмий сафари чоғида Туркия ва Қирғизистон ўртасида 90 кунгача бўлган муддатга визасиз қатнов тўғрисида иккитомонлама келишув имзоланди.

Хабар қилинишича, имзоланажак келишув Туркия ва Қирғизистон ўртасида виза тартибини умуман бекор қилишга тайёргарлик босқичидир.

Қирғизистон ҳукумати вакилига кўра, Туркия ва Қирғизистон ўртасида виза тартибини умуман бекор қилиш тўғрисидаги келишув лойиҳаси жорий йилнинг охиригача тайёр бўлиши мумкин.