НАТО янглиш тарзда Ливия исёнчиларига ҳужум қилди

Ливиянинг Мисрата шаҳрида НАТО уюштирган ҳужум оқибатида исёнчилардан 12 нафари нобуд бўлган, 40 нафари яралангани хабар қилинмоқда.

Воқеа Мисрата шаҳрида Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ва исёнчилар ўртасида шиддатли жанглар давом этаётган пайтда, чоршанба куни рўй берган.

НАТО ҳозирча бу хабарни изоҳлаганича йўқ.

НАТО учқичлари ливиялик исёнчиларига қарши шу пайтгача икки марта янглиш ҳужум қилган.