Сурияда келгуси ҳафта намойишлар кенгайиши кутилмоқда

Сурияда намойишчилар “қамални ёриб ўтиш ҳафталиги”ни бошлаш ниятини билдирди.

Намойиш ташкилотчилари келгуси ҳафта ичида мамлакатнинг йирик шаҳарларида катта кўламдаги янги намойишларни режалаштирмоқда.

Сешанба куни мамлакат шимолидаги Баниас ва Жибла шаҳарларида намойиш бўлади. Чоршанба куни Хомс шаҳри, пайшанба куни эса мамлакатнинг Ливан билан чегарадош қисмидаги бир қатор шаҳарларида намойишлар режалаштирилган.

Жума куни намойишлар бир вақтнинг ўзида кўплаб шаҳарларда ўтказилиши кутилмоқда.

Сурияда президент Башар ал-Асаднинг истеъфоси талаби билан қарийб икки ойдан бери намойишлар давом этмоқда.