Миср Ғазо билан чегарани очмоқчи

Миср Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо минтақаси билан чегарани доимий равшида очиб қўйиш ниятини баён қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Менҳа Бахоум Миср “Фаластин халқи мушкулини осон қилиш мақсадида чегарани доимий равишда очиш ҳаракатида, лекин буни амалга оширишнинг механизмлари ҳозирча ўрганилмоқда”, дея маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги расмийси мазкур масала “барча даражаларда” кўриб чиқилаётганини айтиб, бу режа қачон амалга ошиши мумкинлигини аниқлаштирмади.

Ҳокимиятдан ағдарилган Ҳусни Муборак ҳукумати Фаластиннинг Ҳамас гуруҳи назоратидаги Ғазо минтақасини блокада қилишда Исроил билан ҳамкорлик қилган эди.