Ливияда Қаддафий кучлари яна Мисратага ҳужум қилди

Муаммар Қаддафийнинг 29 ёшли ўғли Саиф ал-Араб Қаддафийнинг Ливия телевидениеси намойиш қилган сурати.

Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийга мойил кучлар Мисрата шаҳридаги исёнчиларга қарши яна ҳужум қилди.

Танклар ёрдамида қилинган ҳужум натижасида камида 6 одам ўлдирилгани, яна ўнлаб одам жароҳатлангани айтилмоқда.

Ливиядаги учинчи йирик шаҳар саналган Мисрата айни кезда қаддафийчи ҳарбийлар томонидан ўраб олингани айтилмоқда.

Триполи шаҳрида эса Муаммар Қаддафийнинг иккинчи ўғли Саиф ал-Араб Қаддафий ва унинг уч фарзандини дафн қилиш маросимига тайёргарлик бормоқда. Улар шанба оқшом НАТО кучлари ҳужуми чоғида ўлдирилгани айтилган.

Қаддафий оиласи аъзолари ўлимидан ғазабланган оломон якшанба куни Ливиядаги Британия ва Италия дипломатик корпуслари биноларига ҳужум қилди. Натижада, Британия Лодондаги Ливия элчисини мамлакатдан чиқариб юборди.