Карзай: Толиблар, Усама ўлимидан сабоқ чиқаринг!

Усама бин Ладин ўлимидан сўнг Кобулда сўзлаган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай толибларни курашни тўхтатишга чақирди.

- Мен Толибларни кеча Абботободда содир бўлган воқеадан сабоқ чиқаришга ва курашдан, ўз ватанида мусулмон биродарлари ҳамда болаларни ўлдиришдан тўхташга чақираман. Агар улар ҳозирга қадар сабоқ чиқармаган бўлса, умид қиламанки, бугун улар ўз халқи билан курашмаслиги кераклигини тушуниб етгандир,- деди Афғонистон президенти.

Шунингдек, Карзай бин Ладиннинг Покистонда ўлдирилиши дунё жамоатчилиги учун “террорга қарши кураш Афғонистонда бормаётганига бир далил” бўлганини таъкидлади.