Обама Афғонистондаги қўшинлар сонини кескин камайтириши мумкин

АҚШ Сенатининг Қуролли кучлар бўйича қўмитаси раиси Карл Левин президенти Барак Обама жойри йилнинг ёзида Афғонистондаги Америка қўшинлари сонини “кескин камайтириш” тарафдори, деб ҳисоблашини таъкидлади.

Обаманинг июл ойида Афғонистондан қўшинларни олиб чиқа бошлаш режаси ҳақида гапирган Левин “рўй берган сўнгги воқеалар”, яъни Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладиннинг ўлдирилиши “қўшинларнинг кескин камайтирилиши” қарорига қўшимча туртки бўлади, дея таъкидлади.