Рим папаси Исроилга борди

Яқин Шарқ бўйлаб сафар қилаётган Рим папаси Бенедикт XVI бугун Исроилга борди.

Рим папасини аэропортда Исроил президенти Шимон Перес кутиб олди.

Аэропортда матбуот брифинги ўтказган Бенедикт XVI Исроил билан бирга Фаластин давлати ташкил қилиш ғоясини қувватлашини билдирди:

- Икки халқ вакилларининг хавфсиз ва халқаро майдонда тан олинган чегараларга эга бўлиб, ўз тупроғида тинч ва тотув яшашларини таъминлаш учун мен барча маъсул шахсларга мурожаат қилиб, ҳал этилмаган муаммоларга ечим топишда ҳар бир имконни ишга солишга чақираман, деди Рим папаси.

Ватиканнинг икки давлат ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлаши Исроил янги ҳукуматининг бу муаммога бўлган ёндашувига мутлоқ зиддир.

Вашингтон ва бошқа давлатлар босимига қарамай Исроил ҳукумати фаластинликлар учун янги давлат ташкил этишни ваъда қилишдан бош тортмоқда.

Рим папаси тўрт кунлик сафар давомида Исроил ва босиб олинган Ғарбий соҳилдаги муқаддас жойларни зиёрат қилишни режалаштирган .