Обаманинг Россияга июлда боради

АҚШ президенти Барак Обама 6-8 июл кунлари Россияга бориши маълум бўлди. Бу ҳақда хабар қилган Кремл матбуот хизмати бошқа тафсилотларни ошкор қилмади.

Обама Россияга июл ойида боришини айтиб келаётган эди.

АҚШ-Россия муносабатлари собиқ президент Жорж Буш даврида ўта ёмонлашган.

Бунга ўтган йили Россия билан Грузия ўртасидаги қуролли можаро ва Вашингтоннинг Европада аксилракета мудофаа тизимларини ўрнатиш режаси сабаб бўлган.