Россия - Япония алоқалари кучаймоқда

Россия ва Япония ядровий соҳада ҳамкорлик қилишга оид шартнома имзолади.

Ушбу шартнома Россия Бош вазири Владимир Путиннинг Токио сафари чоғида имзоланди.

Росатом ширкати раҳбари Сергей Кириенко сўзларига кўра, имзоланган келишув Япония технологияларини Россияга¸ Россия ядровий ёнилғисини эса Японияга етказиб бериш имконини яратади.

Шунингдек¸ келишувга мувофиқ Россия ва учинчи давлатлар, жумладан, Монголияда уран қазиб олиш ишларини йўлга қўйиш бўйича қўшма корхона ташкил этилади.

Энергетика соҳасида ҳам давлатлар ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиб, Россия ва Япония ширкатлари Сибирдаги икки йирик нефт конини ўзлаштиришга келишиб олдилар.