Доллар тушди – нефт ошди

Кеча бир баррел нефтнинг нархи 60 АҚШ долларидан ошиб кетди. Бунга Америка валютасининг бошқа етакчи валюталарга нисбатан арзонлашгани сабаб бўлди.

Ню Йорк биржасида июн ойига белгиланган фючерс шартномаларда бир баррелнинг нархи 60,08 доллар қилиб белгиланди.

Куннинг охирига бориб баррел 58,62 доллар кўрсаткичида тўхтади.

Сешанба куни евронинг қиймати қарийб 1,4 долларга (1,3707) кўтарилди.

Долларнинг тушиши, одатда, нефтнинг қимматлашишига сабаб бўлади.