Чўчқа гриппи тарқалишда давом этмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра¸ ўта хавфли H1N1 вирусини юқтирганлар сони 5250 кишига етиб қолган.

Мексикадан тарқала бошлаган мазкур касаллик жаҳоннинг 30 дан ортиқ давлатида қайд этилди.

Биргина мексиканинг ўзида чўчқа гриппи деб номланаëтган вирусни 2000 дан зиëд фуқаро юқтирди ва 56 киши мазкур вирусдан вафот этди.

Кеча Финляндия ҳукумати ҳам икки фуқаронинг мазкур вирусни юқтиргани аниқланганини билдирди.