Назарбоев газ қувурига оид қонунни имзолади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Туркманистон ва Россия билан Каспийбўйи газ қувурига оид келишувни ратификация қилувчи қонунни имзолади.

Уч давлатнинг президентлари бунга оид дастлабки келишувни 2007 йилнинг майида Туркманистонда имзолаган эди.

Газ қувурининг Каспий денгизи шимоли-шарқий соҳили бўйлаб Туркманистондан Россиягача тортилиши кўзда тутилган.

Мазкур қувур йилига 20 миллиард куб метр газни ўтказа олиш имкониятига эга бўлади.