АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда ижобий натижага эришмоқчи

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Қўшма Штатлар йилнинг охиригача Афғонистонда ижобий натижаларга эришишига умид қилаётганини баён қилди.

АҚШ Вакиллар палатасида қилган чиқишида Гейтс Амриканинг Афғонистондаги ҳаракатлари “қисқа муддатли тадбир эмас”лиги ва йил охирига келиб, вазият Америка фойдасига ўзгараётганига ишора қилувчи фактларни кўрсатиш имкони бўлишига умид борлигини таъкидлади.

Афғонистонда АҚШнинг 45 минг кишилик контингенти бор. Йил охиригача Америка қўшинлари сонининг 68 минггача оширилиши кутилмоқда.