Сангтўданинг сўнгги генератори ишга туширилди

Тожикистон расмийларига кўра, Сангтўда-1 гидроэлектростанциясининг тўртинчи ва охирги генератори ишга туширилган.

Генераторнинг 15 май куни тўла куч билан ишлай бошлаши кутилаётган эди, бироқ баъзи хабарларга кўра, бу қолдирилиши мумкин.

Йилнинг бошида ишга туширилиши режаланган тўртинчи генераторни ёқиш турли сабабларга кўра бир неча марта қолдирилиб келди.