Россия "Жанубий коридор"га ишонмайди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Андрей Нестеренко ЕИнинг “Жанубий коридор” ташаббусини тескари натижа берувчи ва тижорий масалада самарасиз, дея баҳолади.

ЕИ 8 май куни Прагада ўтказилган саммитдан сўнг Каспий бўйи минтақаси ва Яқин Шарқдан янги энергия манбаларини Европа давлатларига олиб келишни назарда тутган режани ошкор қилди.

Айни пайтда Андрей Нестеренко Россия иштирокисиз энергетик лойиҳаларни амалга ошириш Европа учун мушкул бўлишини таъкидлади:

-Бизнинг нуқтаи назардан¸ Европанинг энг йирик энергия таъминотчиси бўлган Россия манфаатларини инобатга олмаган ҳолда "Жанубий коридор", деб номланаётган лойиҳанининг ҳаётга тадбиқ этилиши, сиёсий иддаодан бошқа нарса эмас, деди Андрей Нестеренко.