Теҳрон минтақавий саммитга мезбонлик қилади

Эрон ҳукумати 19 май куни Теҳронда минтақавий саммит иш бошлашини эълон қилди.

Хабарларга кўра, ушбу саммитда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод, Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва Покистон президенти Осиф Али Зардорий иштирок этадилар.

Ҳозирча Эрон томони мазкур саммитда муҳокама этилажак масалалар борасидаги маълумотларни ошкор қилмади.