Ҳиндистонда парламент сайлови тугади

Ҳиндистонда қарийб бир ой давом этган парламент сайлови натижалари ҳисобланаётган бир пайтда мамлакатдаги мухолиф партиялар ўз мағлубиятларини тан олмоқдалар.

Сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, унда бош вазир Манмоҳан Сингҳ етакчилигидаги Ҳиндистон Миллий конгресси ҳинду миллатчиларининг Бхаратия Жаната партиясидан анча олдинда бормоқда.

Бироқ коалицион кучлар ғалаба қозонаётганига қарамай, парламентда кўпчиликни ташкил этиш учун улар етарлича овоз тўплай олмаган.

Эндиликда янги ҳукумат 2 июнга қадар тузилиши лозим.

Ҳиндистондаги парламент сайловлари бир ой мобайнида бешта босқичда ўтказилди.