Пешоварда портлаш рўй берди

Покистоннинг Пешовар шаҳрида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида камида тўққиз киши нобуд бўлди, 20 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Полициянинг билдиришича, портлаш натижасида бир нечта дўкон вайрон бўлиб, ўнга яқин машина ёниб кул бўлган.

Айни пайтда ҳукумат кучлари Пешовардан 120 км узоқликда жойлашган Сват водийсида Толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.

Ҳарбийлар бугунги амалиётларда элликка яқин жангари йўқ қилингани ва ҳукумат кучлари Минғора шаҳрига яқинлашиб қолганликларини маълум қилдилар.