Тамил йўлбарслари тор-мор этилди

Шри-Ланка президенти Маҳинда Ражапаксе ҳукумат кучлари ўзларига "Тамил йўлбарслари" дея ном олган исёнчиларни тор-мор этганини эълон қилди. Бу ҳақда Шри Ланка президенти Иорданияга қилган сафари чоғида билдирди.

- Мен "Тамил йўлбарслари" жангариларидан озод қилинган давлатга қайтмоқдаман, деди Шри Ланка раҳбари.

Айни пайтда Шри Ланка хавфсизлик кучларининг мамлакат шимолида ўрнашиб олган кичик гуруҳ жангариларга қарши амалиётлар олиб бораётгани хабар қилинмоқда.

Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Шри Ланка ҳукуматини жанглар олиб борилган ҳудудларни тарк этган фуқароларга инсонпарварлик ёрдами етказишга рухсат беришга чақирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, "Тамил йўлбарслари" билан қарийб 26 йил давомида олиб борилган жангларда 70 мингга яқин киши нобуд бўлган.