Карзайнинг акаси ҳужумдан омон қолди

Афғонистонда мамлакат президенти Ҳамид Карзай акаси ҳаётига суиқасд уюштирилди.

Толиблар томонидан уюштирилгани айтилаётган ҳужумдан Аҳмад Вали Карзай омон қолган, бироқ унинг тансоқчиси нобуд бўлган.

Аҳмад Вали Карзайнинг айтишича, бугун эрта тонгда Кобулдан Жалолободга кетаётган маҳал унинг колоннаси жангарилар ҳужумига учраган.

Афғонистон президентининг акаси Қандаҳордаги маҳаллий кенгашлардан бирига раҳбарлик қилади.

Айрим Ғарб нашрлари ўтмишда Аҳмад Вали Карзайнинг наркотик савдосига алоқадорлиги тўғрисида хабар тарқатган эдилар. Бироқ
Аҳмад Вали Карзай бу иддаоларни инкор қилиб келмоқда.