“Эронликлар 5 йилда ядровий қуролга эга бўлиши мумкин”

АҚШ ва Россия олимлари гуруҳи Эрон 3 йил ичида оддий ядровий қурилма ишлаб чиқиши ва ундан кейинги беш йил давомида ядровий каллаклар яратиши мумкинлигини айтди.

Эроннинг ядровий ва ракеталар таҳдидини баҳолаш мақсадида АҚШ ва россиялик олимлар биринчи марта “The EastWest” институтига йиғилдилар.

Бу институт глобал муаммоларни ўрганиш билан шуғулланувчи мустақил ташкилот ҳисобланади.