Камхарж автомобиллар чиқарилади

АҚШ президенти Барак Обама Қўшма Штатларда ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун белгиланган янги стандартлар дастурини автосаноат раҳбарлари ҳузурида эълон қилди.

- Биз тарихда биринчи марта АҚШда сотиладиган енгил ва юк ташувчи янги автомобиллар учун кам ёнилғи сарфлаб, узоқ масофа юриш ва атмосферага камроқ зарарли газ чиқариш бўйича янги сиёсат ишлаб чиқдик, деди президент Обама.

Дастурда 2016 йилгача АҚШдаги йўловчи ташийдиган автотранспортлар 100 километрга ўртача олти ярим литр ёнилғи сарфлаши белгиланган.

2012 йилдан бошлаб АҚШда ишлаб чиқариладиган автомобиллар бу талабларга жавоб бериши дастурда кўзда тутилган.