Кобул яқинида икки америкалик нобуд бўлди

Кобул ташқарисида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида икки америкалик нобуд бўлди.

Америкаликлардан бирининг ҳарбий экани айтилмоқда.

Айни пайтда АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги жорий ой бошида Фараҳ вилоятида толиблар билан рўй берган тўқнашувларда 60 га яқин жангари ва тинч аҳоли вакилларидан камида 20 киши нобуд бўлганини эълон қилди.

Афғонистон расмийлари эса 4-5 май кунлари амалга оширилган ҳаво зарбаларида тинч аҳоли вакилларидан 140 киши нобуд бўлганини таъкидлаб келмоқда.