АҚШ вице-президенти собиқ Югославияга сафар қилмоқда

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Косово борасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида Сербияга келди.

АҚШ бошчилигидаги НАТО қўшинларининг 1999 йилда Сербияни бомбардимон қилгани ва Вашингтоннинг Косово мустақиллигини тан олгани серблар орасида аксил-Америка кайфиятини кучайтирган.

АҚШ вице-президенти Белградда расмий Вашингтон Белграддан Косово мустақиллигини тан олишни кутмаётгани, бироқ Сербиянинг мустақил ўлкага сафарбар қилинган ЕИ кучлари билан ҳамкорлик қилишига умидворлигини билдирди.

Белградга келишдан аввал Байден Сараевода бўлиб, маҳаллий ҳукумат расмийлари билан учрашди. Пайшанба куни АҚШ вице-президентининг Косовога бориши кутилмоқда.