Прагада ЕИ-Хитой саммити иш бошлади

Прагада ЕИ ва Хитой раҳбарларининг олий даражали учрашуви иш бошлади.

Хитой делегациясига мамлакат Бош вазири Вен Жиабао етакчилик қилмоқда.

Учрашувда асосий диққат-эътибор ўзаро сиёсий-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига қаратилади.

ЕИ ва Хитой саммити ўтган йилнинг декабр ойига белгиланган эди. Бироқ Франция президенти Николя Саркози Тибет етакчиси Далай Ламани ўз қароргоҳида қабул қилганига норозилик тариқасида расмий Пекин ЕИ билан режалаштирилган саммитни бекор қилган эди.

Душанба куни Чехия собиқ президенти Вацлав Ҳавел ЕИни Хитой етакчилари билан сўзлашувларда инсон ҳуқуқлари масаласини ҳам муҳокама этишга чақирди.