Эронда янги ракета синалди

Эрон 2000 километр масофага учадиган ракета синовини муваффақиятли ўтказди.

Ракета учирилган Семнан вилоятида сўзлаган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Исломий давлат ҳар қандай ҳужумчини “жаҳаннамга” жўната олиши мумкинлигини айтди.

Эроннинг янги ракетаси “Шаҳоб-3” русумидаги бошқа ракетадан узоқроқ масофага учиб, Исроил, АҚШнинг Яқин Шарқдаги базалари ва Европага зарба бера олиш мумкинлиги айтилмоқда.

Вашингтонда АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс қанотли ракета муваффақиятли учирилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.