Сербия: президент қароргоҳига ҳужум қилинди

Қўл гранаталари билан қуролланган номаълум шахс бугун Сербия президенти қароргоҳига бостириб кирди.

Ҳозирча ҳужум сабаблари аниқ эмас.

Сербия полицияси президент қароргоҳини қуршовга олиб олиб, айни дамларда ушбу шахс билан музокаралар олиб бормоқда.

Хабарларга кўра, ушбу ҳодиса рўй берган пайт Сербия президенти Борис Тадич ўз қароргоҳида бўлмаган.

Ушбу воқедан бир кун аввал Сербия президенти ўз қароргоҳида АҚШ вице-президенти Жозеф Байден билан учрашиб, музокаралар олиб борган эди.