Сербия: ҳужумчи қўлга олинди

Сербия полицияси мамлакат президенти қароргоҳига қўл гранатаси билан бостириб кирган шахсни зарарсизлантириб, уни ҳибс этишга муваффақ бўлди.

Ҳозирча ушбу ҳужум сабаблари аниқ эмас.

Хабарларга кўра, ушбу ҳодиса рўй берган пайт Сербия президенти Борис Тадич ўз қароргоҳида бўлмаган.

Ушбу воқедан бир кун аввал Сербия президенти ўз қароргоҳида АҚШ вице-президенти Жозеф Байден билан учрашиб, музокаралар олиб борган эди.