Ўшда одам савдоси авж олмоқда

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида жорий йил январь ойидан бери одамларни қулликка сотиш бўйича 60 та воқеа қайд этилди ва бешта жиноий иш қўзғатилди.

Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти вакили Химия Суерқулова Озодлик радиосининг қирғиз шўъбасига маълум қилди.

Халқаро ташкилот ходимига кўра, аслида одам савдоси воқеалари расмий маълумотларга қараганда бир неча ўн баробар кўп.

Одамларни қулликка сотиш пинҳона амалга оширилгани боис аксар воқеалар қайд этилмайди.