АҚШ аскарининг умри қамоқда ўтадиган бўлди

АҚШ армиясининг собиқ аскари Стивен Дейл Грийн Кентукки штатида суд томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ҳакамлар Грийнни ироқлик 14 яшар қиз Абир ал-Жанабийни зўрлаганлик ва ўлдирганлик, унинг ота-онаси ва олти яшар синглисини ўлдирганликда айбдор, деб топди.

АҚШда яна уч нафар собиқ ҳарбий ҳужумлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.