Москвада тақирбошлар судланади

Россияда 12 нафар ўсмир марказий осиёлик 10 фуқарони ўлдирганликда айбланмоқда.

Москвада миллий нафрат асосида 10та қотиллик ва бир фуқаронинг ҳаётига суиқасд қилишда айбланаётган тақирбошлар гуруҳи иши юзасидан олиб борилган тергов жараёни ниҳоясига етказилди.

Газета.ру сайтининг ёзишича, 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган 12 та ўсмир маҳкамага тортилади. Бу ўсмирларнинг барчаси рус миллатчиларнинг интернет портали фойдаланувчилари бўлган.

Маълум бўлишича, миллатчилар ушбу жиноятларни 2007 йилнинг кузидан бошлаб 2008 йил январ-феврал ойиларига қадар Москванинг турли туманларида содир этган. Асосан Марказий Осиё фуқаролари, жумладан, ўзбеклар, тожиклар ва қирғизлар тақирбошлар қурбонига айланган.

Хабарларга кўра, тез орада миллатчилар иши Москва шаҳар суди муҳокамасига юборилади.