АҚШ вице-президенти Ливанга борди

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден бугун Ливанга сафар қилди.

Бу ерда Байден Ливан президенти Мишел Сулаймон ва ҳукумат расмийлари билан учрашади.

Музокаралар чоғида АҚШ вице-президентининг Ливан армиясига қўшимча ёрдам кўрсатишга оид Вашингтон режасини ошкор қилиши кутилмоқда.

7 июл куни Ливанда парламент сайловлари ўтказилади. Вашингтон амалдаги ҳукмрон коалицияни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Айни пайтда “Ҳезбуллоҳ” ҳаракати АҚШ ҳукуматини Ливан ички ишларига аралашганликда айблади.