Хитой зилзила ҳудудларини сайёҳларга очади

Хитой ҳукумати ўтган йил кучли зилзиладан жиддий зарар кўрган Сичуан вилоятининг айрим ҳудудларини сайёҳлар учун очишини эълон қилди.

Синхуа агентлигининг билдиришича, сайёҳлар зилзиладан сўнг вайронага айланган айрим шаҳарча ва қишлоқларни зиёрат қилиш имконига эга бўладилар. Сайёҳлардан тушган пуллар эса вилоят инфратузулмасини қайта тиклашга йўналтирилади.

2008 йилнинг май ойида рўй берган зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 8 баллни ташкил этганди. Оқибатда 80 мингдан зиёд фуқаро нобуд бўлиб, миллионга яқин киши бошпанасиз қолганди.