Минғора шаҳрида шиддатли жанглар бормоқда

Покистон қўшинлари қўмондонлиги ҳукумат кучларининг Сват водийсида толиблар назорати остида қолаётган Минғора шаҳрига кирганини эълон қилди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, ҳозирда шаҳар кўчаларида хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасида шиддатли тўқнашувлар бормоқда.

Покистон армияси матбуот вакили генерал Атҳар Аббос Минғора шаҳрининг айрим туманлари жангарилардан тозаланганини маълум қилди.

Жорий ой бошида толиблар Сват водийсидан ташқаридаги туманларда ҳам шариат қонунлари жорий этишга уринганидан сўнг ҳукумат кучлари жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни бошлаб юборган эди.