Бемор аскарлар Қувайтни тарк этди

Қувайт расмийларига кўра, мамлакатдаги АҚШ ҳарбий базасида хизмат ўтаётган америкалик 18 аскарда чўчқа гриппи топилган.

Қувайт соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Юсуф Мендкар 18 аскардан бирортаси маҳаллий аҳоли билан алоқада бўлмагани ва ҳозирда мамлакатни тарк этганини маълум қилди.

Шу кунда H1N1 вирусини юқтириб олганлар сони дунё бўйлаб 12 мингдан ортиб кетди. Беморлардан 88 нафари нобуд бўлди.