Лидерлар кореяликларга ҳамдардлик билдирмоқда

Жаҳон етакчилари Жанубий Кореянинг собиқ президенти Ро Му Ҳуннинг ўлими юзасидан ҳамдардлик билдираяпти. Собиқ президент ўз жонига қасд қилгани тахмин қилинмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама бу хабардан лол қолгани ва Ро ўз президентлиги даврида Қўшма Штатлар билан Жанубий Корея ўртасидаги иттифоқчиликни кучайтиришга ҳисса қўшганини айтди.

Шимолий Корея матбуотида пайдо бўлган хабарларга кўра, Ронинг ўз жонига қасд қилишига унга нисбатан қўйилаётган коррупция айбловлари сабаб бўлган.

Расмий хабарларга кўра, 62 ёшли Ро шанба куни Бонжа қишлоғидаги ўз уйи олдида, қоядан сакраб ҳалок бўлган.

Хабарларга кўра, у ўлим олдидан нома қолдирган.

Ро 2003-2008 йилларлаги президентлиги даврида унинг оиласи бир тадбиркордан 6 миллион АҚШ доллари миқдорида пора олганликда айбланаётган эди.