Казатомпром раҳбари қўлга олинди

Қозоғистонда уран ишлаб чиқарувчи миллий компания раҳбари ҳибс этилди.

Қозоғистон Хавфсизлик хизмати матбуот вакили Казатомпром ширкатига бир неча йиллар давомида раҳбарлик қилган Мухтор Жакишев катта миқдордаги ўғирликда айбланаётгани ва унинг устидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Мухтор Жакишев ўтган ҳафта ўз лавозимидан озод қилинган эди. Бироқ унинг ишдан бўшатилиши шу пайтгача ошкор қилинмаган эди.

Уран заҳиралари бўйича Қозоғистон жаҳонда бешинчи ўринни эггалайди.