Тбилисида телестудия олдида граната портлади

Грузияда ҳукуматга мухолиф бўлган телевидениелардан бирининг студияси олдида қўл гранатаси портлади.

Маэстро телевидениесига кўра, портлашдан ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган.

Мазкур телевидидение¸ мамлакат президенти Михаил Саакашвили истеъфоси талаби билан олти ҳафтадан буён Тбилисида ўтказилаётган намойишларни ёритиб келмоқда.