Толиблар жиддий қаршилик кўрсатмоқда

Покистон армияси Сват водийсида толибларнинг жиддий қаршилига дуч келаётганини тан олди.

Покистон қўшинлари матбуот вакили генерал Атҳар Аббос Сват водийси пойтахти Минғора шаҳрида тўлиқ назорат ўрнатиш учун хавфсизлик кучларига камида 10 кун кераклигини таъкидлади.

Сват водийсидаги ҳарбий амалиётлар эса бешинчи ҳафта давом этмоқда.

БМТнинг қочқинлар идораси вакилига кўра, 2 майдан бошлаб шу кунгача қарийиб икки миллион 380 минг киши уруш ҳудудларини тарк этган.