Боснияда яна оммавий қабр топилди

Босния шарқида 1995 йилги Сребреница қатлиоми қурбонлари дафн этилгани тахмин қилинаëтган навбатдаги оммавий қабр топилди.

Босния расмийларига кўра, мазкур қабр Власеница қишлоғи яқинида топилган ва ундан 9 кишининг хоки кавлаб олинган. Қабрда яна 20га яқин шахснинг хоки бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

1992-1995 йилги фуқаролар уруши давомида босниялик серб қўшинлари Сребреницада 8000 га яқин мусулмонни қатл этган.