ЧБМ Эрондаги вазиятдан ташвишда

Париждаги Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Эронда президентликка даъвогарлик қилаётган номзодларни мамлакатда ахборот эркинлигини таъминлаш ва қамоққа олинган журналистлар ҳамда блоггерларни озод этишга чақирди.

Ташкилотга кўра, 2005 йилдан буён Эронда ахборот воситалари устидан цензура кучайган, юздан зиёд журналист ва блоггер қамоққа олинган ёки тазйиққа учраган.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳисоботида Эрон қамоққа олинган журналистлар сони бўйича Яқин Шарқ давлатлари орасида етакчилик қилади.