Лаҳорда яна портлаш рўй берди

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида 15 киши нобуд бўлди, 100дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Портлаш кучидан ҳукумат идоралари ва полиция участкаси жойлашган бино вайроналарга айланди.

Расмийларнинг билдиришича, худкуш шахс ўз машинасини бино қаршисидаги хавфсизлик девори олдида портлатиб юборган.

Портлашдан сўнг ўқ овозлари эшитилгани хабар қилинди, бироқ ўқ ким томонидан отилгани ҳозирча аниқ эмас. Бугунги портлаш учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.