Россия Бош вазири Минскка борди

Россия Бош вазири Владимир Путин Беларусга сафар қилди.

Бу ерда Владимир Путин Россия-Беларус иттифоқининг Вазирлар кенгаши йиғинида иштирок этади.
Бундан ташқари Россия Бош вазири Минскда Беларус президенти Александр Лукашенко ва Бош вазир Сергей Сидорский билан учрашишни режалаган.

Россия ҳукумати баёнотида айтилишича, Минск музокараларида иқтисод, савдо-сотиқ, энергетика ва маданият соҳаларидаги алоқалар ривожи муҳокама этилади.

Беларус томонининг музокараларда Россиядан яна кредит сўраши кутилмоқда. Россия март ойида Беларусга 500 миллион доллар қарз берган эди.