Эрон расмийси ҳужумда АҚШни айблади

Эрон расмийси АҚШни мамлакат жануб-шарқидаги масжидга ҳужум қилган шахсларни ёллаганликда айблади.

Фoрс ахборот агентлиги Систон-Балужистон вилояти расмийси Жалол Сайёҳнинг масжидга ҳужум қилган шахслар ҳибсга олингани ва уларнинг АҚШ томонидан ёллангани ҳақдаги баëнотини келтирди.

Бундан бир оз аввал Систан-Балужистон ҳокими шиалар масжидида рўй берган портлаш оқибатида камида 19 киши нобуд бўлгани ва 125 киши тан жароҳати олганини билдирди.

Мазкур хуруж учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Систон-Балужистон Эроннинг нотинч вилоятларидан бири ҳисобланиб, мамлакат хавфсизлик кучлари ноқонуний наркотик савдоси билан шуғулланувчи маҳаллий гуруҳлар билан бир неча бор тўқнаш келган.

Вилоятда, шунингдек, Ал-Қоидага алоқадорликда гумонланаётган Жундуллоҳ исломий ҳаракати ҳам бир нечта хуруж содир этган.