Қундузда ҳоким нишонга олинди

Афғонистонда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида Қундуз вилояти ҳокими енгил тан жароҳати олди.

Расмийларнинг билдиришича, воқеа Қундуз вилоятига олиб борувчи асосий йўлда рўй берган.

Мазкур ҳуруж учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.