Гейтс: Афғонистонга ёрдамга муҳтож

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Хитой ва Европа давлатларини Афғонистонни қайта тиклаш ишларига кўмаклашишга ундади.

Сингапурдаги анжуманда чиқиш қилган Пентагон раҳбари Ғарб давлатларининг кўмагига қарамай, Афғонистон ҳануз халқаро ҳамжамият ёрдамга муҳтож эканини билдирди.

АҚШ мудофаа вазири мустаҳкам ва ишончли ҳукумат яратиш ҳамда мамлакат инфратузулмасини қайта тиклаш учун Афғонистонга қўшимча кўмак ва малака керак бўлади, деган фикрда.

Бундан ташқари, Роберт Гейтс расмий Вашингтон - хоҳ хавфсизлик масаласи, хоҳ қурилиш ишларида бўлсин - Хитойнинг Афғонистонга кўрсатадиган ёрдамини олқишлашини маълум қилди.