Ингушетияда портлашлар кўпаймоқда

Россиянинг Ингушетия республикасида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлгани хабар қилинаяпти.

Ички ишлар вазирлигига кўра, Қорабулоқ шаҳарчасидаги портлашда ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси машина ичида бўлган. Уларнинг шахси аниқланмоқда.

Бир кун аввал содир бўлган портлаш оқибатида Ингушетияда бир рус аскари ҳалок бўлганди.