Жанубий Осетияда ҳукмрон партия ғалаба қилди

Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ўлкасида якшанба куни ўтказилган парламент сайловларида президент Эдуард Кокойтини қўллаб-қувватловчи партия ғалаба қозонди.

Сайловнинг якуний натижаларига кўра, “Бирлик” партияси 46.36 фоиз, Халқ партияси 22.53 ва Коммунистлар партияси 22.25 фоиз овоз тўплаган.

Ўлка етакчиси Эдуард Кокойти Жанубий Осетия танлаган мустақиллик йўлида парламентга сайланган депутатлар билан яқиндан ишлашини билдирди.

Расмий Тбилиси ўлкадаги сайловларни ноқонуний, дея атади.

ЕИга раислик қилаётган Чехия ҳам сайловларни ноқонуний, дея таърифлаб, Грузиядаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган уринишларга салбий таъсир кўрсатишини билдирди.

Жанубий Осетия ўтган йилнинг август ойида Грузия ва Россия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг ўз мустақиллигини эълон қилди.

Ўлка мустақиллигини Россия ва Никарагуа тан олган холос.